Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол. Ҳозирча таркибдаги энг катта ўзгариш ҳам, биринчи хориж йиғини ҳам “Навбаҳор”га тегишли бўлиб турибди
18:05 / 2022-01-13

Миллий чемпионат Суперлига жамоаларининг янги мавсумга тайёргарлиги борасидаги маълумотларни давом этамиз.

“Насаф” – янги йилдаги илк машғулотлар 3 январдан жамоанинг ўз қароргоҳида ўтказила бошланди. Жамоа етакчилари Умиджон Эргашев, Умар Эшмуродов, Дилшод Саитов, Шерзод Насруллаев, Акмал Мозговой, Абубакр-Ризо Турдалиев, Ойбек Бозоров, Ҳусайн Норчаев айни пайтда миллий терма жамоа билан бирга бўлгани боис бош мураббий Рўзиқул Бердиев тажрибалилар қаторига клубнинг ёш тарбияланувчиларини ҳам жалб этган. Таркибга қўшилганлар ҳам, кетганлар ҳам кўпчиликни ташкил этмайди. Эски таркибдан фақат Дониёр Нарзуллаев бу йил омадини “Нефтчи”дан излашни афзал билмоқда. Шунингдек, жамоа легионери Андрия Калудерович ҳам ўз юртига равона бўлди. Дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков ҳам собиқ жамоаси “Пахтакор”га қайтган. Машғулотларда янгилардан фақат Шароф Муҳиддиновни кўриш мумкин. Шароф ўтган мавсумда “Пахтакор”да тўп сурган. “Насаф” бугун Суперлига жамоалари орасида мавсум тараддуди сифатида биринчилардан бўлиб ўртоқлик учрашувини ўтказди. Ўз майдонида “Бухоро”га қарши ўйинда 2:2 натижаси қайд этилди.

“Бунёдкор” – футболчилар биринчи йиғинни 20-29 декабрь оралиғида ўтказган эди. Янги йилдаги илк машғулотлар 5 январдан бошланди. Бу галги йиғин 2 февралгача белгиланган. Сўнг жамоа хорижга – Туркияга йўл олишни режалаштирмоқда. Ўтган йилги таркибга нисбатан анча ўзгаришлар юз берган. Жамоани тарк этганлардан Миржаҳон Мираҳмадов ва Авазбек Ўлмасалиев “Пахтакор” билан, Абдулла Абдуллаев ва Хуршид Ғиёсов АГМК, Нурилло Тўхтасинов “Навбаҳор”, Лутфулла Тўраев “Нефтчи” билан шартномалар имзолаб бўлишди. Ўз ўрнида “қалдирғочлар” таркибига келиб қўшилганлар ҳам бор. Айтайлик, Дилшод Жўраев ва Сухроб Султонов АГМКдан, Усмонали Исмоналиев “Андижон”дан келди. Булар янги клуби билан шартномалар имзолаб бўлишди. Жамоа машғулотларида шунингдек, Қирғизистоннинг “Алай” (Ўш) жамоасидан ташриф буюрган Темур Талипов ҳам иштирок этяпти. “Бунёдкор” 15 январь куни “Қўқон-1912” жамоаси билан ўртоқлик учрашуви уюштиришни кўзлаяпти.

“Навбаҳор” – бу мавсумда катта мақсадларни кўзлаётган наманганликлар ортда қолган йилда биринчилардан бўлиб йиғин бошлаганди. Янги йилдаги илк хориж сафарини ҳам айнан “Навбаҳор” бошлаб берди. Жамоа 6 январдань машғулотларини Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказмоқда. Энг катта трансферлар ҳам “Навбаҳор” билан бўлиши эҳтимоли катта. Шу кунгача клуб ўнга яқин янги футболчиларни таклиф этди. Жумладан, Элгужа Григалашвили, Ислом Кенжабоев (иккаласи ҳам “Қизилқум”дан), Станислав Андреев (“Металлург”), Нурилло Тўхтасинов (“Бунёдкор”) каби футболчилар билан шартнома тузиб бўлди. Жамоа машғулотларида шунингдек, Жамшид Болтабоев (“Сўғдиёна”), Андрей Сидоров (“Қўқон-1912”), Хуршидбек Мухторов (“Локомотив”) ҳатто Жанубий Кореянинг “Соннам” клубида тўп сурган Жамшид Искандеров иштирок этяпти. Клуб билан шартномалари якунлаб, бошқа жамоалар кўригида қатнашаётган футболчилар ҳам кам эмас: Исломбек Исоқжонов, Забихилла Ўринбоев (иккаласи ҳам “Металлург”), Мирзоҳид Ғофуров (“Нефтчи”), Қувондиқ Рўзиев (“Қўқон-1912”)...

Изоҳ: Номлари қайд этилган футболчилар машғулотларда қатнашишмоқда, баъзилари шартномалар тузишга ҳам улгуришган. Бироқ қачонки ЎзПФЛ рўйхатидан ўтса ва лицензияни қўлга киритган тадирдагини қонуний ҳисобланади.