Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол: Хоразмлик талабалар “Универсиада” ғолиби
16:09 / 2025-04-15

Талаба-ёшлар ўртасида оммавий спортни ривожлантиришда олий ўқув юрти жамоалари ўртасида ўтказиб келинаётган “Универсиада” мусобақаларининг алоҳида ўрни бор. Айниқса, футбол мусобақалари қизиқарлилиги билан алоҳида ажралиб туради.

Бу йилги “Универсиада” ўйинларининг футбол мусобақалари тўрт босқичда ўтказилиб, аввал ҳудудлар, кейин минтақалараро ва ниҳоят республика финал ўйинлари бўлиб ўтди.

Республика финал ўйинларида 14 та олийгоҳ жамоаси 4 та гуруҳга бўлинган ҳолда баҳслашди. Қизиқарли кечган ўйинлар сарҳисобига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент вилояти, Хоразм ва Сирдарё вилоятининг талаба-спортчилар жамоаси ярим финалга йўл олди.

Ярим финалда Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети жамоаси ва Тошкент вилоятининг Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети жамоалари муваффақиятга эришиб, финалда рўбарў келди.

Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида ўтган финал ўйинида Урганч давлат университети жамоаси ғолибликни тантана қилди. Ўз навбатида 2-ўрин Тошкент вилояти, 3-ўрин Қорақалпоғистон Республикаси талаба-футболчилар жамоасига насиб этди.

Т.Рўзиев, ЎзА