Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол: Хитой — Ўзбекистон-1:3
18:56 / 2023-06-16

Париж — 2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган Тимур Кападзе бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хитойнинг Хебей шаҳрида ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғини доирасида Хитой U-23 термасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказди.

Бугун, 16 июнь  куннинг иккинчи ярмида ташкил этилган учрашувда вакилларимиз ишончли ғалабага эришди. Ҳамюртларимиз рақибларини 1:3 ҳисобида мағлуб этди.

Хитой дарвозасига киритилган голларга терма жамоамиз аъзоларидан Маҳмуд Махамажонов (52), Умарали Раҳмоналиев (73), Алишер Одилов (90+1) муаллифлик қилди. Ўзбекистон дарвозасига жавоб тўпини хитойликлардан Лианг Вей Пенг (90+2) йўллади.

Т. Рўзиев, ЎзА.