Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол: Гонконг – Ўзбекистон учрашувида Остон Ўрунов майдонга тушмайди
12:26 / 2024-03-20

Эртага, 21 март куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси "ЖЧ-2026" ва "Осиё кубоги-2027" қўшма саралаш босқичида Гонконг терма жамоаси билан куч синашади.

Мазкур учрашувда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса яшил либосда ҳаракатланади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча мазкур ўйин олдидан дастлабки машғулотларни ўтказди.  

Жаҳон чемпионати саралашининг 3-турида иштирок этишга жалб этилган барча футболчилар терма жамоа сафида. Фақат Остон Ўрунов бетоблиги сабабли Гонконгга бора олмади. У Тошкентда сафга қайтиши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, "E" гуруҳи 3-тур баҳси 21 март куни Гонконгда, 4-тур учрашуви эса 26 март куни Тошкентда ўтказилади. Шунингдек, ушбу гуруҳдан Эрон ва Туркманистон терма жамоалари ҳам 3-тур ўйинларини ўтказади.  

Гонконг – Ўзбекистон учрашувини Жанубий кореялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Бош ҳакам Ким Во Сунг, унга қанотларда ҳамюртлари Жанг Жон Пил ва Канг Донг Ҳо ёрдам беради. 4-расмий ҳакам сифатида эса Ким Да Ёнг тайинланган.  

Т. Рўзиев, ЎзА