Футбол. "CAFA Nations Cup-2023": Бугун Ўзбекистон – Тожикистон учрашуви ўтказилади
Бугун, 17 июнь куни Ўзбекистон терма жамоаси "CAFA Nations Cup-2023" турнири гуруҳ босқичи доирасидаги сўнгги ўйинини Тожикистон терма жамоасига қарши ўтказади.
Пойтахтимиздаги "Бунёдкор" стадионида ўтадиган ўйинда миллий терма жамоамиз аъзолари майдонга оқ либосда, дарвозабонимиз эса қора либосда тушади.
Эслатиб ўтамиз, бунгача терма жамоамиз Ўмонни 3:0, Туркманистонни 2:0 ҳисобларида мағлубиятга учратиб, гуруҳ ғолиблигини қўлга киритган эди.

Ўзбекистон терма жамоаси бугунги учрашув натижасидан қатъи назар 20 июнь куни ўтадиган "CAFA Nations Cup-2023" финал ўйинида "Б" гуруҳи ғолиби Эрон терма жамоасига қарши баҳс юритади.
Т.Рўзиев, ЎзА