Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол: Бугун УЕФА Чемпионлар лигаси 1/4 финалига қуръа ташланади
14:24 / 2023-03-17

Бугун, 17 март куни УЕФА Чемпионлар лигасининг 1/4 финал ва ярим финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Олдинги босқичлардан фарқли ўлароқ, бу сафарги қуръа ташлашда 1/4 финал босқичида ҳар қандай жамоа бири-бирига рўбарў келиш эҳтимоли юқори. Бир жуфтликда битта миллий ассоциация вакиллари ёки гуруҳ босқичидаги рақиблар дуч келиши мумкин.  

Демак, 1/4  финал босқичида "Бавария" (Германия), "Бенфика" (Португалия), "Челси" (Англия), Интер (Италия), "Манчестер Сити" (Англия), "Милан" (Италия), "Наполи" (Италия) "Реал Мадрид" (Испания) жамоалари куч синашади.  

Жамоалар рўйхатидан кўриниб турибдики, мусобақанинг 1/4 босқичида Италиянинг 3 та, Англиянинг 2 та, Испания, Португалия ва Германиянинг 1 тадан жамоалари қатнашмоқда.  

1/4 финал ўйинларининг биринчи учрашувлари 11-12 апрель кунлари, жавоб баҳслари 18-19 апрель кунлари бўлиб ўтади. Ярим финал ўйинлари 9-10 май ва 16-17 май кунлари ташкил этилади.  

Чемпионлар Лигаси финал учрашуви эса 10 июнь куни  Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Отатурк номидаги “Олимпия” ўйингоҳида ўтказилади, дейилади Европа футбол конфедерацияси хабарида.  

Т.Рўзиев, ЎзА