Футбол бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган ўғлонларимиз тақдирланди
Польшанинг Варшава шаҳрида Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида футбол бўйича VIII Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Унда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган А.П.Хлебушкина номидаги 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари футбол жамоаси фахрли 2-ўринни қўлга киритди. Бу билан улар юртимиз шуҳратини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшди.

Пойтахтимиздаги “Пахтакор” стадионида ушбу жамоани тақдирлаш маросими ўтказилди.
Тантанали тадбирда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев ёш футболчиларни табриклаб, уларга эсдалик совғалари топширди.
Т. Рўзиев, ЎзА