Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол бўйича ДХХ кубогининг Фарғона шаҳар босқичига старт берилди
10:10 / 2023-04-13

Фарғона вилоятида 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун мусобақалар қизғин паллага кирмоқда.

Барча маҳаллаларни қамраб олган ва ҳудудларда ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларга ўз иқтидорини намоён этиши учун катта имкониятлар яратаётган мусобақанинг шаҳар ва туман саралаш босқичлари бошланди.  

Фарғона шаҳридаги мазкур мусобақаларда 73 та маҳаллалардан уюшмаган ёшлар ва жамоалар қатнашади. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган мусобақанинг ҳудудий босқичи апрель ва май ойларида ўтказилиши белгиланган. Фарғона футбол мактабида старт олган мусобақанинг очилиш маросимида шаҳар ҳокими Восилжон Назаров, сектор раҳбарлари ҳамда Давлат хавфсизлиги хизмати вилоят бошқармаси ва шаҳар бўлими вакиллари иштирок этди.  

Ёш спортчиларга ҳамда жамоаларга омадлар тиланди. Шундан сўнг, қуръа ташланиб 1-тур ўйинлари ўтказилди.  

Мусобақа ғолиблари ҳамда “Энг яхши ўйинчи”, “Энг яхши тўпурар”, “Энг яхши дарвозабон” ва “Энг яхши мураббий” номинациялари совриндорлари диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.  

М.Сулаймонов,  

ЎзА