ФОТОРЕПОРТАЖ
Кеча эрталаб пойтахтимиздаги “Бунёдкор” футбол клуби ўқув-машғулоти майдонларида мини-футбол бўйича ДХХ кубоги учун республика финал босқичининг 1-тур ўйинлари бўлиб ўтган эди. Шу куннинг ўзида, вилоятларда ғолибликни қўлга киритган футбол жамоалари ўртасидаги мусобақалар ҳам бошланди. 4 та гуруҳга бўлинган ҳолда, ғолиблик учун яшил майдонда тўп сураётган спортсеварлар илк учрашувни ўтказди.
[gallery-8449]
1-тур натижалари билан танишинг:
Пахта (Тошкент) – Юксалиш (Фарғона) 0:3;
Кесканёр (Наманган) – Турон (Жиззах) 3:3;
Бештерак (Қашқадарё) – Полосон (Андижон) 0:3;
Боғистон (Сирдарё) – Чангал 1 (Самарқанд) 2:1;
Дўстлик (Тошкент в.) – Шодхуррам (Хоразм) 5:1;
Анорзор (Сурхондарё) – Нуробод (Бухоро) 1:2.
Футбол бўйича ўтказилаётган ДХХ кубоги ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими 27 август куни ўтказилади.
Муҳаммад АМИН (сурат),ЎзА