Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол: Аёллар ўртасидаги Осиё кубогида бугун биринчи тур якунланади
10:06 / 2026-03-04

Австралияда футбол бўйича аёллар ўртасида давом этаётган Осиё кубогининг "C" гуруҳида бугун биринчи тур учрашувлари бўлиб ўтади. Унда Япония ва Хитой Тайпейи, Вьетнам ҳамда Ҳиндистон терма жамоалари ўзаро рақобатлашади.

Осиё кубогининг "A" ва “B”  гуруҳларида биринчи тур учрашувлари ўз якунига етди. Аниқроқ айтадиган бўлсак, "A" гуруҳидан ўрин олган Австралия 1:0 ҳисобида Филиппинни таслим этди. Жанубий Корея эса Эрон дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди.

Мазкур гуруҳда Австралия иккинчи турда Эрон билан, Филиппин эса  Жанубий Корея терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашувлар 5 март куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Биз учун аҳамиятли бўлган “B” гуруҳида КХДР терма жамоаси Ўзбекистон аёллар терма жамоасини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Хитой эса Бангладешни 2:0 ҳисобида енгди. Дарвоқе, гуруҳ баҳсларининг иккинчи турида терма жамоамиз 6 март куни Хитойга қарши майдонга тушади. Шу куни КХДР ва Бангладеш баҳси ҳам ташкил этилади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА