Футбол бўйича хотин-қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати олий лигаси дастлабки 1-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Жиззахнинг “Сўғдиёна-Woman” аёллар жамоаси футбол академияси майдонида Бухоронинг “Бухоро-Woman” жамоасини қабул қилди.

Шерали Бобоқулов бош мураббийлигидаги Жиззахнинг “Сўғдиёна-W” қизлари жорий мавсумда чемпион бўлишни ўз олдиларига мақсад қилган.
Илк турнинг биринчи бўлимида ёш ва иқтидорли хотин-қизлардан ташкил топган кўҳна Бухоро шаҳри футболчилари биринчи бўлимида “Сўғдиёна-W”га муносиб қаршилик кўрсата олди. Кескин ва муросасиз курашлар остида ўтган биринчи бўлим 3:2 ҳисобида майдон эгаларининг ғалабаси билан якунлади.

Иккинчи бўлимда мураббийлардан керакли кўрсатмаларни олган жиззахликлар “Бухоро-W” футболчи қизларига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Ўйин тўлиқ мезбонлар устунлиги остида ўтди ва ҳисоб: 8:2 кўриниши билан якунланди.

Голларга “Сўғдиёна-W” жамоаси сардори Диёрахон Ҳабибуллаева (2 та гол), Марям Иддрису (2), Миатта Ҳожа Моррис (2), Бариксу Абдул Раҳман, Холида Дадабоева, “Бухоро-W” жамоасидан Гулчирой Иброҳимова ҳамда Албина Бобоқулова (бир мартадан) муаллифлик қилди.

Ўзбекистон чемпионати аёллар олий лигасининг 1-туридаги қолган ўйинларда қуйидаги натижалар қайд этилди: “OKMK-W” (Олмалиқ) – “Paxtakor-W” (Тошкент) – 8:1, “Navbahor-W” (Наманган) – “Sevinch-W” (Қарши) – 0:11, “Neftchi-W” (Фарғона) – “Qizilqum-W” (Навоий) – 0:0 “Bunyodkor-W” (Тошкент) – “Lokomotiv-W” (Тошкент) – 1:2.

А.Қаюмов, ЎзА мухбири