Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол ассоциацияси жамоаси хотира турнири ғолиби бўлди
11:45 / 2024-07-11

ФОТОРЕПОРТАЖ

Жорий йилнинг 7-10 июль кунлари «Бунёдкор» академияси ўқув-машғулот майдонида таниқли футбол шарҳловчиси, фидойи инсон, футбол мавзусидаги бир неча китоблар муаллифи Ахбор Имомхўжаев хотирасига бағишланган турнир бўлиб ўтди.

Мини футбол бўйича иккинчи бор ўтказилган хотира турнирида 10 та футбол жамоаси беллашди. 

Кеча бўлиб ўтган якуний натижаларга кўра, «O’FA» жамоаси ғолибликни қўлга киритди: «O’FA» - «Kun.uz» 5:2.  Футбол ассоциацияси жамоаси кўчма кубок соҳиби бўлди. Финалда мағлубиятга учраган «Kun.uz» эса 2-ўрин билан кифояланди.

3-ўрин учун «Paxtakor» ҳамда «Championat.asia» футболчилари майдонга тушди. Кескин ва қизиқарли ўтган учрашув 2:0 ҳисобида, «Paxtakor»чилар фойдасига ҳал бўлди.

[gallery-18218]

Шунингдек, турли номинациялар бўйича ғолиблар ҳам аниқланди. Ғолиблар ташкилотчилар томонидан таъсис этилган кубок, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА