Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол: Абдуқодир Ҳусанов учун курашга "Реал" ҳам қўшилди
17:00 / 2025-01-06

Мадриднинг "Реал" клуби мудофаа чизиғини кучайтириш мақсадида "Манчестер Сити" сингари Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, ҳозирда "Ланс" жамоасида ҳаракатланаётган Абдуқодир Ҳусановга қизиқиш билдирмоқда.

Мадридликлар бош скаути Юни Калафат Абдуқодир Ҳусановнинг "Ланс"даги ўйинларини кузатиб бораётганлигини тасдиқлади.

Ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни Франциянинг ПСЖ жамоаси ҳам ўз сафида кўришни истамоқда. Бироқ, халқаро экспертларнинг фикрига кўра, 20 ёшли Ҳусанов учун асосий кураш "Манчестер Сити" ва "Реал" ўртасида кечиши ҳақиқатга яқинроқ.

"Ланс" бош директори Пьерре Дреосси Абдуқодирнинг шу ойда жамоадан кетиши кутилаётганлиги хусусида тўхталиб, "У "Ланс"ни бари-бир тарк этади. Ҳозирча қайси жамоага ўтиши аниқ эмас. Таклифлар ўрганиб чиқилмоқда", дея таъкидлаган.

Т. Рўзиев, ЎзА