Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ФУТБОЛ: 23 ёшли футболчилармиз ишончни оқлашмади, энди умидимиз 19 ёшлилардан
19:22 / 2020-01-30

Мураббий ва футболчилар мавқеи, тайёргарлик савияси ҳақида ким нима деса десину, аммо мусобақанинг Тошкентда ўтиши кўп нарсадан дарак эмасми...


Мураббий ва футболчилар мавқеи, тайёргарлик савияси ҳақида ким нима деса десину, аммо мусобақанинг Тошкентда ўтиши кўп нарсадан дарак эмасми...

19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида шу йилнинг октябрь ойида ўтадиган қитъа чемпионатига Тошкент мезбонлик қилишидан хабарингиз бор.

Мезбонлик – қулай имкониятлардан бири бўлиш билан бирга яхшигина масъулият ҳам юклайди. Шунинг учун ҳам Тимур Кападзе бошчилигидаги ёшлар терма жамоамиз қизғин ва жиддий тайёргарлик ишларини олиб бормоқда. Табиийки, ЎФА бунинг учун барча шарт-шароитларни яратиб бермоқда – термамиз учун ҳар ойда ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этилмоқда.

Навбатдаги йиғин бугун бошланди. Футболчиларимиз икки кун давомида Тошкентда машғулотлар ўтказишади, сўнгра 31 январдан йиғин хорижда — Туркияда давом эттирилади.

Туркияда 12 февралга қадар давом этадиган йиғин доирасида бешта ўртоқлик учрашуви ўтказиш режалаштирилган. Булар:

2 февраль – Болгария U-19

4 февраль – “Левски София” (Болгария)

6 февраль – Болгария U-19

8 февраль – “Шахтёр” U-21 (Украина)

11 февраль – Россия U-19

Мураббийлар штаби мазкур йиғинга қуйидаги футболчиларни жалб этди:

Дарвозабонлар:

Ислом Абдуллахонов 2001 “Навбаҳор”
Иззатилла Турсунов 2001 “Бунёдкор”
Шукрон Йўлдошев 2002 “Пахтакор”

Ҳимоячилар:

Иброҳимхалил Йўлдошев 2001 “Пахтакор”
Элдорбек Бегимов 2001 АГМК
Алибек Давронов 2002 “Насаф”
Шохжаҳон Султонмуродов 2001 “Пахтакор”
Жасур Холдоров 2001 “Бунёдкор”
Саидазамат Мирсаидов 2001 “Пахтакор”
Абубакр Турдалиев 2001 “Насаф”
Жаъфар Каримов 2001 “Насаф”

Ярим ҳимоячилар:

Абдурауф Бўриев 2002 “Бунёдкор”
Муҳаммадазиз Иброҳимов 2001 “Андижон”
Диёр Раҳимқулов 2002 “Бунёдкор”
Диёр Рамазонов 2001 “Пахтакор”
Жасур Жалолиддинов 2002 “Бунёдкор”
Иброҳим Иброҳимов 2001 “Бунёдкор”

Ҳужумчилар:

Музаффар Олимжонов 2001 “Бунёдкор”
Абдулазиз Абдусаломов 2001 “Бунёдкор”
Улуғбек Хошимов 2001 “Пахтакор”
Отабек Жўрақўзиев 2002 “Бунёдкор”
Руслан Розиев 2002 “Пахтакор”
Муҳаммадқодир Раҳимберганов 2001 “Машъал”
Асаджон Азимжонов 2002 “Бунёдкор”.