French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол: 2026 йилги жаҳон чемпионати очилиш маросимига 3 та шаҳар даъвогарлик қилмоқда
09:03 / 2024-02-04

Бугун, 4 февраль куни ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионатининг 48 жамоаси иштирокидаги турнир жадвалини, шунингдек, чемпионатнинг энг яхши икки жамоаси ўртасидаги дастлабки ўйин, мусобақаларнинг очилиш ва финал тантаналари ташкил этиладиган шаҳарлар номини эълон қилади.

Маълумки, мазкур жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексика давлатидаги футбол стадионларида ўтказилади.  

Ҳозирда чемпионатнинг очилиш маросимини ўтказишга АҚШнинг Даллас шаҳри асосий номзодлардан бири бўлиб турибди. Аммо Лос-Анжелес ва Нью-Йорк ҳам ушбу тантаналарни қабул қилишга даъвогарлик қилмоқда.

ФИФА президенти Жанни Инфантино 2026 йилги жаҳон чемпионатида илк бор 48 та миллий терма жамоа иштирок этишини, қўшимча 24 та ўйин ортиқча ташкил этилаётганини таъкидлади. Умумий ҳисобда футбол мухлислари 16 та майдонда бўладиган 104 та ўйинга гувоҳ бўлади ва миллионлар ўйини ер юзининг барча бурчакларини қамраб олади.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионати ўйинлари Америка қитъасининг Атланта, Бостон, Даллас, Гвадалахара, Хюстон, Канзас-Сити, Лос-Анжелес, Майами, Монтеррей, Нью-Йорк, Филаделфия, Сан-Франсиско, Сиэтл, Торонто ва Ванкувер шаҳарларидаги футбол майдонларида ташкил этилади.

Т. Рўзиев, ЎзА