16 ёшли ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган мамлакат чемпионатининг гуруҳ ўйинлари ниҳоясига етди. Сўнгги учинчи турда бир қатор кутилмаган натижалар қайд этилди.
14 ёшлилар мусобақасида финалгача етиб борган хоразмликларнинг акалари ҳам укалари изидан боришига кўпчилик ишонишганди, бунга уларнинг хатти-ҳаракатлари ҳам монанд келаётганди. “Қизилқум”ни йирик ҳисобда ютган, “Локомотив” билан дуранг ўйнаган “Хоразм” сўнгги турнинг сўнгги дақиқаларида “Турон”дан гол ўтказиб юборди ва турнирни тарк этишга мажбур бўлди. 14 ёшлилар чемпиони “Одил жуниор”нинг ҳам бу мусобақада омади чопмади, сўнгги турнинг қўшиб берилган дақиқалари охирида “Сурхон”дан гол ўтказиб юборди ва мусобақа билан хайрлашди.

Гуруҳ ўйинларида “Арал Самали”, “Қизилқум” ва “Динамо” жамоалари бирорта ҳам очко ола билишмади. Чорак финалгача етиб боролмаганлар рўйхатига шунингдек, “Машъал”, “Нефтчи”, “Сўғдиёна”, “Қўқон-1912”, “Навбаҳор”, “Нурафшон” ва АГМК жамоалари киритилди.

Аксинча, ўз гуруҳларида “Андижон” (“А”), “Пахтакор” (В”) ва “Насаф” (“Е”) бирорта ҳам очко йўқотмай, юз фоизли натижа қайд этди. Энг кўп йирик ҳисоблар кўрсатган, рақиблар дарвозасини энг кўп ишғол этиб, энг кам гол ўтказган (29-3) жамоа “Андижон” бўлди. Шунингдек, “Локомотив” (С”) ҳамда “Металлург” (“D”) жамоалари ҳам гуруҳ ғолиби сифатида навбатдаги босқичга йўл олишди. Гуруҳларда энг яхши иккинчи натижа қайд этиб, чорак финалга чиққанлар эса “Бунёдкор” (“В”), “Турон” (С”) ҳамда “Сурхон” (“D”) жамоалари бўлишди.
Чорак финал ўйинига алоҳида қуръа ташланади. Мусобақа Низомига кўра, бешта гуруҳ пешқадамлари орасидан энг яхши кўрсаткичга эга тўрт жамоа биринчи саватчадан жой олади. Гуруҳ етакчилари орасидан фақатгина “Металлург” ва яна учта жамоа иккинчи саватчага ташланади. Қуръа ташлашда бир сават вакиллари бир-бирлари билан тўқнаш келмайди. Бироқ гуруҳ ўйинларида бир гуруҳда баҳслашган жамоа чорак финалда ҳам тўқнаш келиш эҳтимоли бор.
Чорак финал ўйинлари 17 ноябрда, ярим финал 19 ноябрда, 3-ўрин учун ва финал учрашувлари 21 ноябрь куни ташкиллаштирилади.

U-16. 3-тур.
15 ноябрь, душанба
“Чиғатой” стадиони:
СЎҒДИЁНА – МАШЪАЛ - 2:2 (1:1). 19 томошабин.
Голлар: Акобир Жаҳонов (54) – Иззатилло Юсупов (5), Дилмурод Дадажонов (44-ўз дарв.), Жасур Ҳикматуллаев (90+4)
БУНЁДКОР – ПАХТАКОР – 1:4 (1:2). 37 томошабин.
Голлар: Искандар Солиев (10) – Муҳаммадали Ўринбоев (39-пен., 44), Саидумар Саиднуруллаев (64), Темур Одилов (90+1)
ЛОКОМОТИВ – ҚИЗИЛҚУМ – 4:2 (4:1). 27 томошабин.
Голлар: Камронбек Йигиталиев (8), Иброҳимжон Қурбонов (17), Абдусаид Хабибуллаев (27-ўз дарв.), Жавоҳир Бахтиёров (37), Саидафзалхон Маҳмудов (40) – Достон Усмонов (59-пен.)
СУРХОН – ОДИЛ ЖУНИОР – 1:0 (0:0). 154 томошабин.
Гол: Диёржон Рашидов (90+3)
“Бунёдкор” академияси:
АНДИЖОН - НЕФТЧИ –- 9:1 (5:0). 18 томошабин.
Голлар: Ўктамбек Абдумаликов (29, 44), Ҳамидулло Каримов (30, 54), Азизбек Усмонов (37, 76-пен.), Зайниддин Ҳамрабоев (39, 70), Файзулло Нурмуҳаммадов (88) -Бекзод Рустамов (85)
АРАЛ САМАЛИ – ҚЎҚОН-1912 – 1:3 (0:2). 17 томошабин.
Голлар: Марлен Тугелбаев (73) – Акбаржон Назиров (2), Жасурбек Маҳмуджонов (43), Фарруҳ Муқимов (63)
ТУРОН – ХОРАЗМ – 1:0 (0:0). 17 томошабин.
Гол: Ҳаётжон Маматов (80)
МЕТАЛЛУРГ - НАВБАҲОР –– 1:1 (0:0). 15 томошабин.
Голлар: Али Рихсибоев (61) - Бекзоджон Насимов (62)
НАСАФ – НУРАФШОН – 5:1 (3:0). 20 томошабин.
Голлар: Жонибек Нурмаҳмадов (15), Худойберди Алиқулов (38, 48), Самандар Тоиров (41), Ғайрат Намозов (75-пен.) – Муҳаммад Ортиқов (68)
АГМК – ДИНАМО – 2:0 (1:0). 22 томошабин.
Голлар: Тоҳир Абдукаримов (16), Арслан Абдумуталиев (71) .