English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқаровий ва хизмат қуроли, шунингдек, ўқ-дориларни лицензиялаш ва рухсат беришда ўзгаришлар бўлади
16:51 / 2023-05-03

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга кўра, фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи бўйича талаблар кучайтирилади. 

Қарор қабул қилингунига қадар қурол муомаласи соҳасидаги ҳаракатларни ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунича қонуний ҳисобланади. 

Қарор кучга кирганидан кейин: 

а) оғиз қисмидаги қувват 7,5 жоулдан кам ва калибри 4,5 миллиметргача бўлган пневматик ов қуролини ва (ёки) оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан кам бўлган пневматик спорт қуролини таъмирлаш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи шахслар ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли лицензияси асосида амалга оширади; 

б) оғиз қисмидаги қувват 7,5 жоулдан кам ва калибри 4,5 миллиметргача бўлган пневматик ов қуролидан ва (ёки) оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан кам бўлган пневматик спорт қуролидан фойдаланиш учун мўлжалланган тирлар ва ўқотиш майдонлари ўз фаолиятини ҳудудий ички ишлар органларининг қуролни сақлашга доир рухсатномаси асосида амалга оширади; 

в) юридик ва жисмоний шахслардаги мавжуд оғиз қисмидаги қувват 7,5 жоулдан кам ва калибри 4,5 миллиметргача бўлган пневматик ов қуроли ва (ёки) оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан кам бўлган пневматик спорт қуроли белгиланган тартибда ички ишлар органларида рўйхатга қўйилади ҳамда уларга ички ишлар органлари томонидан қуролни сақлаш ва олиб юришга доир рухсатнома берилади;

г) “Қурол тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаровий қурол сифатида муомаласи тақиқланган, махсус таъмирлаш ишларини амалга оширмасдан туриб ўқ узиш имкониятини истисно этадиган ўқув қуроли ҳамда вазн-ўлчамли қурол, шунингдек, нур-товушли таъсирга эга патрон билан ўқ узишни имитация қилиш учун мўлжалланган, махсус таъмирлаш ишларини амалга оширмасдан туриб бошқа турдаги патронлар билан ўқ узиш имкониятини истисно этадиган пахтавон қурол ва унинг ўқ-дорилари фуқаролар томонидан ички ишлар органларига текин топширилади, белгиланган тартибда йўқ қилинади ёки махсус органлар ва ҳарбий тузилмалар коллекцияларига топширилади; 

д) фуқаролар учун пневматик калта стволли қурол ва ташқи томондан автоматик қурол нусхаларига (репликаларига) ўхшаш пневматик қуролнинг фақат спорт объектларида ички ишлар органларининг рухсатномалари асосида сақланишига ва улардан фойдаланишга йўл қўйилади. 

ЎзА