Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал этилди
10:57 / 2025-12-03

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида яшовчи фуқаро Д.Ҳ. бозордан 6 миллион сўмга гилам сотиб олган.

Уйига бориб кўрганида гилам ўртасига ямоқ солинганлиги аниқланган. Ушбу масала бўйича савдо ходимларига келиб вазиятни тушунтирганида, улар гиламни алмаштириб беришдан бош тортишган.

Шундан сўнг, истеъмолчи Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига  оғзаки мурожаат қолдирган.  

Ушбу мурожаат Амударё тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ўрганилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни бўйича  гимлам сотувчиларига тушунтириш ишлари олиб борилди.  

Натижада истеъмолчининг олган гилами янгисига  алмаштириб берилди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири