French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқаронинг мурожаати ижобий ечим топди
15:32 / 2026-02-26

Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, айниқса, нафақа таъминоти соҳасида шаффофлик ва адолат тамойилларини қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Яқинда мутахассислар томонидан  нафақа таъминотига оид мурожаатлардан бири ўрганилди. Маълум бўлишича фуқаро К.Қ. 2025 йил 20 октябрь куни ёшга доир нафақа тайинлашни сўраб Нафақа жамғармаси Элликқалъа тумани бўлимига мурожаат этган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, унинг 35 йил 10 ойлик иш стажи ва 2020-2025 йиллар оралиғидаги ойлик иш ҳақи асосида 1 миллион 792 минг 621 сўм миқдорида нафақа тайинланган.

Тақдим этилган иш ҳақи ҳақидаги маълумотларнинг мутахассислар томонидан тўлиқ ўрганилиши натижасида фуқаронинг нафақа миқдори 3 миллион 673 минг 800 сўмга оширилди ва унинг ижтимоий ҳуқуқи тўлиқ таъминланди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.