Фуқаронинг иш ҳақи ундириб берилди
Бугунги кунда айрим иш берувчилар томонидан ходимларнинг иш ҳақлари ва унга тенглаштирилган тўловларни ўз вақтида тўлаб бермаслик ҳолатлари учраб туради.
Мажбурий ижро бюроси Навоий вилоят бошқармаси томонидан иш ҳақини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор “З.Ш.И.М.Б”дан ундирувчи Ж.О.нинг фойдасига жами 282 миллион 388 минг сўм иш ҳақини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати юзасидан Бюронинг Зарафшон шаҳар бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилди.
Бу жараёнда иш ҳақи тўлиқ ундирилиши таъминланиб, фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
А.Бўриев, ЎзА мухбири