Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди
11:12 / 2026-02-16

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатлари давлат томонидан ишончли ҳимоя қилиб келинмоқда. Конституциямизда ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнатига яраша иш ҳақи олиш ҳамда қонунда белгиланган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга экани алоҳида таъкидланган.

Шунга қарамасдан, айрим иш берувчилар томонидан ходимларга иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ўз вақтида тўламаслик ҳолатлари кузатилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Навоий вилоят бошқармаси томонидан иш ҳақини ундириш тўғрисидаги ҳужжатларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди томонидан берилган ижро варақасига асосан қарздор “Б.” МЧЖдан ундирувчи Р.И. фойдасига 29,4 миллион сўм миқдорида иш ҳақини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати асосида Бюронинг Қизилтепа туман бўлими томонидан тегишли чоралар кўрилди.

Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида иш ҳақи тўлиқ ундирилиб, фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири