Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқаронинг 521 миллион сўмдан ортиқ иш ҳақи ундирилди
14:18 / 2026-01-20

Мамлакатимизда фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, хусусан, иш ҳақини ўз вақтида олишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган. 

Лекин шунга қарамасдан айрим ҳолатларда иш берувчилар томонидан ходимларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш кечиктирилаётгани кузатилмоқда.

Бундай ҳолатларда фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш мақсадида Мажбурий ижро бюроси тегишли чораларни кўриб, иш ҳақини ундиришга оид ҳужжатларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича самарали ишлар олиб бормоқда.

Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди томонидан берилган ижро варақасига асосан қарздор Н.Б.дан ундирувчи К.М. фойдасига жами 521 миллион 49 минг 418 сўм иш ҳақи ундириш белгиланган. Ушбу ҳужжат юзасидан Мажбурий ижро бюросининг Навоий шаҳар бўлими томонидан тегишли ҳаракатлар амалга оширилди.

Натижада иш ҳақининг тўлиқ ундирилиши таъминланиб, фуқаронинг бузилган меҳнат ҳуқуқлари тикланди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири