Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқаролик жамияти ривожи йўлидаги муҳим босқич
21:18 / 2021-04-20

Бухоро шаҳридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва Дўстлик уйида халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда комиссия аъзолари, депутатлар, Нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, комиссия раиси Абира Ҳусейнова олиб борди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 4 мартдаги “2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони ҳамда 3 мартдаги “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг вилоятдаги ижроси муҳокама этилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси Адҳам Шодманов давлат раҳбари томонидан имзоланган икки ҳужжатнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти, унинг ижросини таъминлаш механизмлари хусусида батафсил тушунтириш берди.

Айни вақтда вилоятда 600 га яқин Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, 11 та миллий- маданий марказлар мавжуд.

[gallery-2115]

Йиғилишда комиссия томонидан Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан давлат грантлари ҳамда ижтимоий буюртмаларини ажратишнинг тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомлари тасдиқлаб олинди.

Комиссия аъзолари йиғилишда жорий йилда ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг лойиҳа ва дастурларини давлат грантлари, ижтимоий буюртмалар шаклида қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишлари ҳамда ҳажмларини келишиб олишди.

Унга кўра, танлов асосида 2 та давлат ижтимоий буюртмалар шаклида молиялаштириш учун 400 млн. сўм ва танлов асосида 16 та лойиҳани давлат грантлари шаклида молиялаштириш мақсадида 600 млн. сўм миқдорида тақсимлаш таклифи маъқулланди.

Йиғилишда комиссия аъзолари халқ депутатлари вилоят кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг жорий йилги даромад ва харажатлар сметасини ҳам тасдиқлади.

Шунингдек, йиғилишда Жамоат комиссияси аъзоларини ишчи гуруҳларга бўлиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Зариф Комилов, Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА