French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқаролик жамияти институтларини ижтимоий шериклик асосида жалб қилиш дастури тасдиқланди
10:31 / 2025-07-10

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “2025 йилда давлат томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларини ижтимоий шериклик асосида жалб қилиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, 2025 йилда давлат томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларини ижтимоий шериклик асосида жалб қилиш дастури тасдиқланди. 

Дастурда: 

давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида устувор равишда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, коррупцияга қарши курашиш ҳамда таълим, тиббиёт, экология, қурилиш, транспорт, коммунал хўжалиги, бандлик, ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва бошқа соҳаларнинг энг долзарб муаммолари ечимига қаратилган ижтимоий шерикликни йўлга қўйиш;

тегишли соҳа ва тармоқларда мавжуд муаммоларнинг таъсирчан ечимини назарда тутувчи ташаббусли лойиҳаларни амалга ошириш; 

жамият ҳаётининг энг долзарб соҳаларида жамоатчилик назоратини ўрнатиш тартиби белгилаб берилган.

ЎзА