Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқаролик жамияти институтлари: сарҳисоб ва истиқбол
10:48 / 2021-04-07

Мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш, давлат органлари ва улар ўртасида ижтимоий шерикликни кучайтириш, таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Фарғона вилоятида адлия бошқармасидан рўйхатдан ўтган 777 та нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этиб келаётир.

2018-2020 йилларда Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан вилоятдаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг 77 та лойиҳаси 3 миллиард 182  миллион сўмга молиялаштирилган.

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалаларини ҳал этишда ННТлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, давлат органлари билан самарали ижтимоий шериклик муносабатларни ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Ўтган давр мобайнида ҳудудий бўлинма томонидан 60 дан ортиқ тадбирлар, шу жумладан, давра суҳбатлари, семинарлар, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари вакиллари билан учрашувлар, мониторинг тадқиқотлари ва бошқа маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Шунингдек, вилоятда қабул қилинаётган ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларида белгиланган вазифаларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокини кенгайтиришга алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Жойлардаги долзарб муаммоларнинг ечимини топиш борасида давлат органлари билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.  

Ассоциациянинг вилоят ҳудудий бўлинмасининг ҳисобот-сайлов конференциясида мазкур ишлар алоҳида таъкидланди. Унда 2018-2020 йиллар давомида амалга оширилган ишлар ҳамда 2021 йилдаги устувор вазифалар, навбатдаги республика ҳисобот-сайлов конференциясига вилоятдан делегатлар сайлаш масаласи кўриб чиқилди.

Конференция якунида Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан эълон қилинган давлат гранти танловлари ғолибларига сертификатлар топширилди.

 

М. Сулаймонов, ЎзА