English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Фуқаролик жамияти ҳафталиги"
12:58 / 2025-10-22

Фуқаролик жамияти институтлари ва сиёсий партияларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаоллиги, айниқса, болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий ҳамкорлик ва инсонпарварлик йўналишидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир.

Шу мақсадда Ўзбекистон Экологик партияси Хоразм вилоят кенгаши томонидан қатор ташкилотлар ҳамкорлигида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги” доирасида хайрия акцияси ташкил этилди.

Тадбир доирасида иштирокчилар вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасида даволанаётган кичкинтойлар ҳолидан хабар олиб, уларнинг соғлиғи, даволаниш жараёни ҳамда ижтимоий-психологик аҳволини ўргандилар.

 Бундай хайрия акциялари жамиятнинг энг заиф гуруҳларига — болаларга, уларнинг саломатлигига ва ижтимоий ҳолатига эътибор қаратиш имконини беради. Партия ёки жамоатчилик ташкилотлари масъулларининг бундай тадбирларни ташкил этиши жамиятда фуқаролик иштирокини қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, сиёсий институтлар ва жамоатчилик ўртасида ишончни мустаҳкамлайди.

Қолаверса, болалар билан бевосита мулоқот қилиш орқали  уларнинг эҳтиёжларини жойида ўрганиш ва зарур ёрдамни ташкил қилиш  ўта муҳим масала.

Н.Раҳмонова, ЎзА