Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Фуқаролик жамияти ҳафталиги”
11:29 / 2023-11-17

Навоий шаҳрида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан “Фуқаролик жамияти ҳафталиги” доирасида “Иқлим ўзгаришларига қарши курашишнинг замонавий механизмлари: яшил макон – янги нафас сари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Суҳбатда экофаоллар, экология соҳасида фаолият юритаётган олимлар, экспертлар, мутахассислар ва илмий тадқиқотчилар иштирок этди.  

Дастлаб “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида экология ва атроф-муҳит масалалари бўйича амалга оширилиши режалаштирилган ишлар тақдимот қилинди.  

Шундан сўнг Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан жорий йил баҳор ва куз фаслларида “яшил макон” лойиҳаси доирасида экилган дарахтларни парваришлаш бўйича бажарилган ишлар муҳкама этилди.

Вилоятда жорий йил куз мавсумида 5 миллион 973 минг дона дарахт ва бута кўчатлари экиш режалаштирилган бўлиб, кўчатлар автомобиль ва темир йўл ёқалари, кластер ва фермер хўжаликлари экин ерлари ҳамда дала четлари, ўрмон фонди ерлари, ижтимоий соҳа объектлари, ташкилотлар, туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари объектлари, маҳаллалар ҳудудларига экилади. Шунингдек, боғ, ток ва тутзорлар барпо этилиб, янгидан “Яшил боғлар”, атроф-муҳитга таъсири бўйича I ва II тоифага кирувчи йирик саноат корхоналари ҳудудида “яшил белбоғлар” ташкил этилади.  

Маълумотларга кўра, шу кунга қадар 3 миллион 365 минг дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчати экилди.  

Тадбирда экофаоллар, олимлар ва тадқиқотчилар вилоятда иқлим ўзгаришига қарши курашишнинг замонавий усулларидан фойдаланишга оид ўз таклифларини билдирди.

 

А.Бўриев,  

ЎзА мухбири