Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқаролиги бўлмаган шахсларга тегишли тартибда ID-картаси расмийлаштирилмоқда
08:45 / 2024-03-13

Сўнгги 6 йилда Навоий вилоятида яшовчи 400 нафардан ортиқ шахс Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди. Бунда 2020 йил 13 март куни янги таҳрирда қабул қилинган ва 15 сентябрдан тўлиқ кучга кирган янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида”ги қонуни муҳим аҳамият касб этмоқда.

– Мамлакатимизда узлуксиз 5 йил яшаган хорижий давлат фуқаролари, агар хорижий давлат фуқаролигидан чиқишни расмийлаштирган бўлса, шунингдек, яшаш гувоҳномасига эга фуқаролиги йўқ шахсларга умумий тартибда, хорижий давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланган ватандошларга соддалаштирилган тартибда Ўзбекистон фуқаролиги тақдим этилади. Алоҳида ҳолларда эса Президент ташаббуси билан ҳам фуқаролик берилади, – дейди Навоий вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси муҳим топшириқлар бўйича инспектори, подполковник Дилдора Тўраева. – Жумладан, Навоий шаҳрида яшовчи фуқаролиги бўлмаган Елена Тулаева бир неча йиллардан буён қўл-оёқлари ишламай, фарзандлари қарамоғида тўшакка михланиб қолган эди. Навоий шаҳар ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими масъул ходимларининг ташаббуси билан Е.Тулаеванинг доимий рўйхатдан ўтганлик асослари ўрганилиб, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тан олиш учун ҳужжатлари расмийлаштирилди ҳамда унга Ўзбекистон Республикаси фуқароси ID-картаси ҳужжатлаштирилди.  

Шунингдек, Навоий шаҳрида яшовчи Озодахон Бойназарова ҳам қатор йиллар давомида фуқаролиги бўлмаган шахс яшаш гувоҳномаси билан истиқомат қилиб келаётган эди. Унинг Ўзбекистон Республикасига келиб доимий рўйхатдан ўтганлиги асослари ўрганилди ва унга ҳам тегишли тартибда ID-картаси берилди.  

Ҳозирги кунда ушбу йўналишдаги тадбирлар давом эттирилиб, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг доимий рўйхатдан ўтганлиги асослари ўрганилмоқда.  

А.Бўриев, ЎзА мухбири