Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқароларнинг таклифлари қонун лойиҳаларини такомиллаштириш имконини беради
17:55 / 2022-10-10

Ахборот технологиялари ҳаётимиздан муҳим ўрин эгаллаб бормоқда. Ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда турли жараёнларни уйдан туриб амалга ошириш имкониятлари вужудга келди. Хусусан, бугунги кунда «Электрон тижорат тўғрисида»ги қонун билан электрон тижоратга оид муносабатлар тартибга солинмоқда, унинг асосий принциплари ўз аксини топган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган туркум давра суҳбатларида мазкур қонун, шу билан бирга, «Почта алоқаси тўғрисида»ги ҳамда «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонунларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти аҳолига кенг тушунтирилди. Бундан ташқари, ушбу ҳужжатларнинг ижроси доирасида олиб борилаётган ишлар ўрганилди.

Давра суҳбати давомида Қонунчилик палатаси депутатлари қонунларнинг ишлаб чиқилиш жараёнлари, уларда назарда тутилган нормаларнинг аҳамияти тўғрисида атрофлича маълумотлар берди.

Таъкидлаш жоизки, янги ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳалари бўйича фуқароларнинг таклифлари олиниши лойиҳаларни такомиллаштириш имконини беради.

М.Комилова, ЎзА