Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқароларнинг ОТМда ўқиган даврлари иш стажига қўшиб ҳисобланадими?
19:06 / 2025-09-12

Ҳуқуқий муносабат

Орамизда айни бир вақтда ҳам ишлаб, ҳам ўқиётганлар бор. Уларнинг олий таълим муассасасида ўқиш даврида иш стажи қандай ҳисобланади? 

Тошкент давлат юридик университети Юридик клиникаси ходими Айгерим Арипбаева бу бўйича қуйидагича тушунтириш берди:

– Мазкур саволга жавоб беришда қандай турлардаги фаолият иш стажи сифатида қўшиб ҳисобланишини аниқлаштиришимиз лозим. "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 37-моддасида иш стажига қўшиб ҳисобланадиган меҳнат фаолият турлари кўрсатилган бўлиб, улар орасида қуйидагича бандни кўришимиз мумкин. Жумладан, олий таълим муассасаларида, аспирантурада, стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар институтида, катта илмий ходим-изланувчилар институтида, таянч докторантурада, докторантурада ва клиник ординатурада кундузги ўқиш шу жумладан, чет элда ўқиш жараёнларида стаж қўшиб ҳисобланади.

Бундан келиб чиқадики, ОТМда кундузги таълимда таҳсил олиш даври иш стажига қўшиб ҳисобланади. Шунингдек, 37-модданинг 2-қисмида келтирилишича, умумий иш стажи камида 7 йил бўлган тақдирда ОТМда ўқиш даври иш стажига қўшиб ҳисобланади. Аммо бу талаб ногиронлиги бўлган шахс деб топилган фуқаролар учун қўйилмайди.

Гулноза Бобоева, ЎзА