French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқароларнинг ижтимоий-маиший муаммолари ўрганилди
15:51 / 2026-02-10

Пойтахтимизда Тошкент давлат юридик университети Юридик клиникаси томонидан Президентимизнинг 2026 йил 5 январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар доирасида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш, ижтимоий профилактикани кучайтириш, жиноятчиликка олиб келувчи сабаб ва шарт-шароитларни барвақт аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш мақсадида ташкил этилган тадбирда Янгиҳаёт ва Яшнобод туманларидаги фуқаролар иштирок этди.

Қабулда фуқароларнинг уй-жой, алимент, мерос каби ижтимоий-маиший муаммолари кўриб чиқилди.

Шунингдек, маҳалла аҳолиси томонидан билдирилган мурожаатлар ўрганилиб, улар юзасидан тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. 

Мурожаатлар асосан ер муносабатлари, алимент ундириш ва мол-мулкни бўлиш, меҳнат муносабатлари ҳамда таълим соҳасига оид масалаларни қамраб олди.

Мурожаат қилган фуқароларга ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг амалдаги ҳуқуқий механизмлари, суд ва судгача бўлган тартибда мурожаат қилиш йўллари, шунингдек ҳуқуқий масалаларни ҳал этишда кейинги ҳаракатлар батафсил тушунтирилди.

–Тадбир якунида фуқароларга Тошкент давлат юридик университети Юридик клиникасининг алоқа маълумотлари кўрсатилган ташриф қоғозларини тарқатдик, – деди ТДЮУ Юридик клиникаси ходими Имомали Туев. – Келгусида зарур ҳуқуқий ёрдам ва маслаҳатлар олиш имкониятлари ҳақида қўшимча маълумот берилди.

Ўтказилган сайёр қабул белгиланган вазифалар ижросининг амалий ифодаси бўлиб, аҳолининг ижтимоий-маиший муаммоларини жойида ҳал этиш, ҳуқуқий маслаҳатлар бериш ва ижтимоий профилактика самарадорлигини оширишга хизмат қилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА