Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқароларнинг 1,2 минг АҚШ долларини қўлга киритмоқчи бўлган фирибгар ушланди
12:38 / 2022-08-27

Муқаддам ўғирлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Н.Н. фуқаролар Д. ва И.нинг ишончига кириб, уларга гўёки танишлари ёрдамида “Қўйлиқ деҳқон бозори” атрофида салқин ичимликлар савдоси билан рухсатномасиз фаолият юритишларига шароит яратиб бериш эвазига жами 1,2 минг АҚШ долларини олган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир вақтида у ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ЎзА