Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқароларни ноқонуний тарзда хорижга юбормоқчи бўлган шахслар ушланди
12:40 / 2023-07-25

Фуқароларнинг хорижий давлатларга ноқонуний чиқишига кўмаклашиб, қонунларга бўйсунмаётган кимсаларга қатъий чоралар кўрилаётганига қарамасдан, ҳамон бундай жиноятга қўл ураётган кимсалар учрамоқда.

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ана шундай ҳолатга чек қўйилди.  

Тадбир давомида Самарқанд туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган Н.Ф. маҳаллий фуқарони 16 минг АҚШ доллари эвазига “Тошкент – Истанбул – Мадрид – Мексика - АҚШ” йўналиши орқали АҚШга ноқонуний ўтказиб қўйишни ваъда қилиб, сўралган пулдан 10 минг АҚШ долларини олаётган вақтда қўлга олинди. Ушбу йўналишдаги яна бир шундай тадбирда 1961 йилда туғилган, Самарқанд туманида яшовчи фуқаро Р.М. маҳаллий фуқарони “Тошкент – Тел-Авив” йўналиши орқали Исроилга жўнатиб, у ерда ишга жойлаштириш эвазига 18 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 12 минг долларини олаётган вақтида қўлга олинди.  

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

 

Ғ. Ҳасанов,  

ЎзА