Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқароларни ишсизликдан ҳимоя қилиш давлатнинг зиммасида бўлади
07:52 / 2023-04-06

Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан Бухоро шаҳридаги Ёшлар маркази хиёбонида “Менинг Конституциям” шиори остида янгиланаётган Конституциямиз мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик вакилларига тушунтиришга бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди. Унда партия Марказий Кенгаши раҳбарияти, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларига партиядан сайланган депутатлар, жамоатчилик фаоллари, турли соҳа вакиллари, қонунчилик соҳаси мутахассислари иштирок этди.

250га яқин шижоатли ёшлар ва фаол хотин-қизлар жамланган тадбирда партия Марказий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятов Халқ демократик партияси Конституцивий ислоҳотлар ташаббусини илк кунларданоқ қўллаб-қувватлаб келаётганини таъкидлади. Электорат вакиллари, депутатлар ва фаоллардан олинган 3 мингдан ортиқ таклифларнинг аксарияти мазмунан янгиланаётган Конституцияда ўз ифодасини топаётгани, бу катта ижтимоий-сиёсий ютуқ эканини қайд этди.  

Тадбирда янгиланаётган Конституция инсон ҳақидаги энг олий ҳужжат экани, унда инсоннинг бахтли бўлиши учун энг муҳим қоидалар белгилаб қўйилаётгани таъкидланди. Энг асосийси, Ўзбекистон ижтимоий давлат экани биринчи моддадаёқ қатъий белгиланиб, кейинги моддаларда бу қоида ривожлантирилмоқда. Хусусан, Конституциянинг 42-моддасида ҳар ким меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз адолатли ҳақ олиш ҳуқуқига эга экани, 43-моддада фуқароларни ишсизликдан ҳимоя қилиш, камбағалликни қисқартириш чораларини кўриш, 47-моддада эса ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқини кафолатлаш учун шароит яратиш давлатнинг зиммасида бўлиши белгилаб қўйиляпти. 

Байрамона кайфиятда ўтган тадбирда маҳаллий Кенгаш депутатлари, ҳудуддаги фаоллар ҳам сўзга чиқиб, янгиланаётган Конституциямиздаги меъёр ва қоидалар меҳнат жамоалари, маҳаллалардаги учрашув ва мулоқот жараёнларида халқимиз томонидан қўллаб-қувватланаётганини билдирди.  

 

М.Комилова, ЎзА