Фуқароларни 210 миллион сўм ва 8 минг 250 долларга "ухлатган" шахслар қўлга тушди
Олтинсой туманида 2021 йил 21 июль куни туманнинг Қизилтепа маҳалласида яшовчи Х.Абдусалом, туманнинг Гулчечак маҳалласилик А.Бекзод, Х.Хурсан, туманнинг Бешбола паҳловон маҳалласида яшовчи О.Чори ва Шўрчи тумани Олийҳиммат маҳалласида яшовчи Қ.Олимлар ИИБга ариза билан мурожаат этиб, устаси фаранг фирибгарларнинг тўрига илинганини маълум қилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизматидан хабар қилишларича, Олтинсой туманининг Қизилтепа маҳалласида яшовчи Х.Дилшод ва Гулчечак маҳалласида яшовчи М.Мирзоҳидлар уларнинг ишончига кириб, турли масалаларини ҳал этишни қуюқ ваьда қилиб, О.Омондан 3 минг 500 АҚШ доллари, А.Бекзоддан 71 миллион сўм, Х.Хурсандан 50 миллион сўм, О.Чоридан 11миллион сўм, Х.Абдусаломдан 4 минг 750 АҚШ доллари, А.Хайитдан 50 миллион, З.Эшболтадан 10 миллион ва Қ.Олимдан 18 миллион сўм пулларини олиб, ўзлаштириб кетган.
Айни пайтда мазкур ҳолат бўйича Х.Дилшод ва М.Мирзоҳидларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси, 3-қисми, “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,ЎзА