Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқаролари учун Европа чегаралари очилаётган мамлакатлар рўйхатига Япония ҳам киритилди
11:43 / 2021-06-17

Европа иттифоқи кенгаши фуқаролари учун Иттифоқ чегаралари очилувчи мамлакатлар рўйхатини кенгайтирди.

Тегишли маълумот Еврокенгаш томонидан эълон қилинди.  

“Кенгаш аъзо давлатларнинг сарҳадлари босқичма-босқич очилиб борувчи давлатлар рўйхатига Японияни қўшди”, дейилади ҳужжатда.

Ҳозирда фуқаролари учун Европа сарҳадлари очилаётган мамлакатлар рўйхатида Австралия, Исроил, Янги Зеландия, Руанда, Сингапур, Жанубий Корея, Таиланд, Хитой ва Япония мавжуд.  

Россия ва АҚШ ҳалигача рўйхатга киритилмаган.  

13 майда Еврокомиссия сайёҳликни тиклаш бўйича тавсияларини тақдим этганди.