Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида
12:54 / 2023-08-11

Навоий кон-металлургия комбинати акциядорлик жамиятида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари таҳлилига бағишланган оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг бўлиб ўтди.

Унда комбинат Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига оид ишларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Шавқиддин Идиев ўтган давр мобайнида мурожаатлар билан ишлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.  

Навоий кон-металлургия комбинатида тизимли ишлаш бўйича ўзига хос усул яратилиб, муаммоларни жойига бориб ўрганган ҳолда ҳар бир мурожаатни ўз вақтида кўриб чиқишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Комбинат ва унинг бўлинмалари раҳбарлари томонидан жисмоний ва юридик шахслар қабулини ташкил этиш самарали йўлга қўйилиб, мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари доимий таҳлил этилмоқда.  

– 2023 йилнинг олти ойи давомида 1778 та ёзма, оғзаки ва электрон кўринишдаги мурожаатлар келиб тушди, – деди Ш.Идиев. – Бу рақамни 2022 йилнинг биринчи олти ойлигига таққослайдиган бўлсак, мурожаатлар ўтган йилга нисбатан 74 тага камайганлигини кўриш мумкин. Бундан ташқари, раҳбариятнинг Марказий, Шимолий ва Жанубий кон бошқармаларида жисмоний ва юридик шахслар вакиллари учун ташкил этилган сайёр қабулларда 50 нафар фуқаро қабул қилиниб, уларнинг мурожаатлари юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди, зарурий ҳолларда эса қонуний тушунтиришлар берилди.  

Мурожаатларнинг 1055 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган. Уларнинг 938 таси қаноатлантирилди, 100 таси бўйича тушунтиришлар берилди. Шунингдек, қонунчилик талабларидан келиб чиқиб мурожаатларнинг 16 таси тугатилди ва 1 та мурожаат кўрмасдан қолдирилди. Фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида мурожаатлар учун корхонада Виртуал қабулхона ҳамда Телеграм мессенжерида махсус бот ишга туширилган. Ҳозирга қадар мазкур интерактив платформалар орқали келиб тушган 231 мурожаат кўриб чиқилди.  

А.Бўриев, ЎзА