Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқароларга кадастр паспортлари берилди
21:13 / 2024-02-23

Кадастр паспорти – кўчмас мулк объекти тўғрисидаги умумий маълумотлар ва объектнинг кадастр рақамини ўз ичига олган электрон ҳужжат ҳисобланди. 

Кадастр паспорти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги “Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосида шакллантирилади, – дейди Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи Бегзод Ражабов. – 2023 йил мобайнида Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилояти бошқармасининг ҳудудий филиалларига кадастр паспортини шакллантириш масаласида 27 минг 756 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 20 минг 57 таси ижобий ҳал этилиб, кадастр паспорти расмийлаштирилиб берилган.  

Мурожаатларнинг 7 минг 437 таси Кадастр паспортини шакллантириш учун сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилганлиги, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги, ариза берувчи ёки унинг вакили келишилган манзилда бўлмагани, ваколатли орган томонидан кадастр паспортини расмийлаштириш бўйича кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилгани сабабли бино-иншоотларга кадастр паспорти расмийлаштирилмаган. Шунингдек, 257 таси тўлов жараёнида турибди.  

Энг кўп кадастр паспортларини расмийлаштириш туман, шаҳарлар бўйича вилоятнинг Гулистон шаҳрига 4 260 та, Гулистон туманига 3489 та, Сирдарё туманига 3 088 та тўғри келмоқда.  

Ш.Суяров, ЎзА мухбири