Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқароларга ипотека кредитлари учун 939 млрд. сўм ажратилган
11:16 / 2025-09-09

Парламент қуйи палатасининг мажлисида Давлат бюджетининг жорий биринчи ярим йилликдаги ижроси муҳокамаларида ҳар бир йўналишга ажратилган маблағлар, харажатлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Иқтисодиёт ва молия вазири Ж.Қўчқоровнинг маълум қилишича, ҳисобот даврида аҳоли саломатлигини таъминлаш соҳасидаги ислоҳотлар учун 19,4 трлн. сўм ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,8 трлн. сўм кўп маблағ ажратилган. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги дастурлар учун 804 млрд. сўм маблағ ажратилди.  

Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадларига эса 6,5 трлн. сўм йўналтирилган. Ягона ижтимоий реестрга киритилган 735 мингта оилаларга, болалар нафақалари ва моддий ёрдамлар учун 2,12 трлн. сўм, ногиронлиги бор болалар учун нафақа тўловларига 974 млрд. сўм ажратилди.  

Аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурлари доирасида фуқароларга ипотека кредитларининг бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисми учун 939 млрд. сўм ажратилгани айтиб ўтилди. Жумладан, 9 минг 300 нафар фуқарога ипотека кредитининг бошланғич бадал тўловлари учун 279 млрд. сўм ажратилди.    

Бош вазир ўринбосари шунингдек, ўз маърузасида қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги харажатлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Қайд этилганидек, ушбу йўналишдаги тадбирлар учун жами 5,7 трлн. сўм, жумладан, сув тежовчи технологияларни жорий этиш учун 90 млрд. сўм субсидия тўлаб берилган. Иқлим ўзгаришлари оқибатларига мослашиш, яшил бюджетлаштириш масалаларига ҳам эътибор қаратилиб, харажатларнинг қарийб 10 фоизи атроф-муҳитга ижобий таъсир кўрсатадиган харажатлар деб таснифланган.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА