Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқароларга дeҳқон хўжалигида фойдаланиши учун ер майдонлари ажратиб бeрилди
07:02 / 2022-03-17

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани 1-сектор ҳудуди Боболочин маҳалласи ва 2-сектор ҳудуди Боботоғ маҳалласида “E-IJRO AUKSION”га чиқарилган лотлар, ер майдонларини ютиб олган фуқароларга 10 йил муддатга деҳқон хўжалигида фойдаланиши учун кадастр ҳужжатлари топширилди.

[gallery-6178]

Хусусан, Боболочин маҳалласидаги 46 та лот “E-IJRO AUKSION” ғолибларига бўлиб берилди. 
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз, туманда жами 320 гектар ер 2011 та лотга бўлинган бўлса, шундан 781 та лот 1-сектор ҳудудига тўғри келади. 

Тумандаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз фуқароларнинг аукционда иштирок этиб, ер майдонларини ютиб олиши, ўз навбатида уларнинг бандлиги таъминланиши ва қўшимча даромад манбаининг юзага келишида муҳим аҳамият касб этади.

 

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА