Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқароларга ажратилган имтиёзли кредит маблағи талон-торож қилингани аниқланди
10:39 / 2022-04-29

Наманган вилоятида “H.G.”, “K.T.” фермер хўжалиги ва “Ch.М.” масъулияти чекланган жамияти раҳбарлари Чортоқ туманидаги тижорат банки масъул ходимлари билан ўзаро тил бириктириб, 51 нафар фуқаро номига қуёнчилик ва чорвачилик йўналишида ажратилган 1,3 миллиард сўм имтиёзли кредит маблағини талон-торож қилган.

Бу Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Чортоқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган. 

Шу каби Мингбулоқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Т.Ё.” масъулияти чекланган жамияти  раҳбари Э.Й. ҳудуддаги тижорат банки филиали собиқ мансабдор шахслари билан ўзаро тил бириктириб, 8 нафар фуқарога тикувчилик йўналишида ажратилган 143,2 миллион сўм имтиёзли кредит маблағини масъулияти чекланган жамият ҳисоб-рақамига ўтказишга эришган. Шу тариқа фуқароларга маҳсулотларни етказиб бермасдан, талон-торож қилганликлари аниқланган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

ЎзА