French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқароларга 47 мингта уй фойдаланишга топширилди
12:54 / 2025-12-02

Сўнгги йилларда мамлакатимиз аҳолиси сони йилига қарийб 800 минг нафарга, янги оилалар сони эса 300 мингтага ортиб бораётгани уй-жойга бўлган талабни қондириш бўйича ишларни жадаллаштиришни тақозо этмоқда.

Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда 47 мингта уй фойдаланишга топширилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 фоизга ошган.

Янгидан ишга туширилган уйлар орасида қишлоқ ҳудудларининг улуши катта — 31,3 мингта хонадон айнан қишлоқ жойларда барпо этилган.

Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Наманган вилояти ҳиссасига тўғри келиб, бу ерда 7,9 мингта уй фойдаланишга топширилган. Сурхондарё вилоятида 4,4 мингта, Тошкент вилоятида 4,9 мингта, Андижон ва Бухоро вилоятларида мутаносиб равишда 3,9 мингтадан уйлар якунланган. Қорақалпоғистон Республикасида 3,7 мингта, Фарғона вилоятида 3,6 мингта, Хоразм вилоятида эса 3,4 мингта уй аҳолига берилди.

Шунингдек, Самарқанд вилоятида 2,7 мингта, Қашқадарёда 2,8 мингта уй қурилиб битказилган. Нисбатан паст кўрсаткичлар Жиззах ва Навоий вилоятларида (1,6 мингта) қайд этилган. Тошкент шаҳрида 2,3 мингта янги хонадон аҳолига тақдим этилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА