Фуқаролар мурожаатлари, муаммолари тингланиб, аниқ ечимлар белгиланди
Сўнги йилларда аҳоли мурожаатини тинглаш ва унга тизимли равишда ечим бериш йўлида улкан амалий ислоҳотлар ўтказилди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан халқ қабулхоналари ташкил этилиши билан бирга, ҳар бир раҳбарнинг фуқароларни тинглаш ва уларни рози қилишига жиддий аҳамият қаратилди.
Ана шундай ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида Яккасарой туманида Ўзбекистон Республикаси Олий суд раиси Бахтиёр Исломов бошчилигидаги раҳбарлар фуқаролар мурожаатларини тинглади.

Қабул жараёнида хотин-қизларнинг ҳар бир мурожаати алоҳида кўриб чиқилиб, мавжуд муаммолар юзасидан аниқ ва манзилли қарорлар қабул қилинди. Хусусан, иш билан таъминлаш, касбга йўналтириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича қонун доирасида амалий чоралар белгиланди.

Қайд этиш лозимки, бундай қабуллар аҳолини қийнаётган долзарб масалаларнинг ўз вақтида ечилишига сабаб бўлади. Бу эса халқ фаровонлиги ва осойишталигини таъминловчи энг муҳим омил ҳисобланади.
Шербек Исломов, ЎзА