Фуқаролар муаммоларини ҳал қилиш чоралари кўрилди
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Бухоро вилояти бандлик бош бошқармаси ва Шофиркон тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида сайёр учрашув ташкил этилди.
Агентлик бошлиғи ўринбосари А.Юнусов хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириб қайтиб келган ва чет элда ишлаш истагида бўлган фуқаролар, хорижда ишлаётган меҳнат мигрантларининг оила аъзолари билан суҳбатлашди.
Учрашувда 2020 йил 15 сентябрдаги “Хавсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграциясини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди ва иштирокчилар билан бирма-бир мулоқот қилинди.
Фуқароларни қийнаётган муаммолари ва ечим топилмай келаётган масалалари атрофлича ўрганилиб, ижобий ҳал қилиш чоралари кўрилди.