Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқаролар ҳуқуқи ишончли ҳимоя қилинмоқда
11:34 / 2025-08-18

Бугунги кунда юртимизда алимент ундирувларини мониторинг ва назорат қилиш бўйича янгича механизм жорий этилиб, амалга оширилаётган ишлар салмоғини ошириш, алимент қарздорлигини ундиришга оид ижро ҳужжатларининг сони ва суммасини кескин қисқартириш, бу тоифадаги ижро ҳужжатларини қонуний ҳал қилиш орқали ундирувчиларнинг ҳуқуқини ишончли ҳимоя қилиш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда.

Мажбурий ижро бюросининг Навоий вилоят бошқармаси органлари томонидан биргина жорий йилнинг июль ва август ойларининг ўтган даври мобайнида жами 17,4 миллиард сўм алимент маблағлари ундирилди.  

Шунингдек, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган янгича маҳаллабай ва фуқаробай тизими асосида халқ билан мулоқот қилиш, ҳудудлардаги аҳоли муаммоларини ўрганиш ҳамда уларга ечим топиш, аҳолининг турмуш фаровонлигини яхшилашга қаратилган кенг кўламдаги ишлар амалга оширилиб, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ижтимоий дафтарларга 28 миллиард сўм ўтказиб берилди.  

“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида Бюронинг вилоят бошқармаси ва туман шаҳар бўлимларига 40 та оила бириктирилган бўлиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг яшаш шароитлари, муаммо ва таклифлари мунтазам ўрганиб борилмоқда.

Бу оилаларда тарбияланаётган фарзандларнинг 41 нафари мактаб ўқувчиси ҳисобланади. Уларга янги ўқув йили бошланиши олдидан ҳомийлар ёрдамида мактаб ўқув қуроллари ва кийим-кечаклар олиб берилди.  

А.Бўриев, ЎзА мухбири