English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга оид маъмурий регламент тасдиқланди
10:03 / 2025-08-01

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлат хизматларини шартномавий-ҳуқуқий асосда кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб:

фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги давлат хизматларини шартномавий-ҳуқуқий асосда кўрсатиш бўйича ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмаларига Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилиш;

ички ишлар органлари патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таьминлаш борасидаги давлат хизматларини Ички ишлар вазирлигининг “Е-патруль” тизими орқали кўрсатиш имконияти яратилади;

юридик шахслар фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги давлат хизматларини шартномавий-ҳуқуқий асосда кўрсатиш бўйича ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмаларига анъанавий (оғзаки ёки ёзма) тарзда мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

Мазкур қарор билан Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлат хизматларини шартномавий-ҳуқуқий асосда кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Регламентда:

юридик шахслар томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги хизматларни кўрсатиш бўйича ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмаларига мурожаат қилиш тартиби;

мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва уларни рад этиш асослари;

фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини ташкил этиш тартиби белгилаб берилган.

ЎзА