Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқаролар фойдасига 52 миллиард сўмдан зиёд маблағ ундирилди
16:40 / 2025-07-17

Жорий йилнинг биринчи ярмида Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси томонидан амалга оширилган ишлар якуни юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда бошқарма раҳбарияти, оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар ҳамда жамоатчилик иштирок этди. Анжуманда бошқарма раҳбари Аюбхон Алимов томонидан ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар бўйича ахборот берилди.

Бюро томонидан йилнинг биринчи ярмида катта ҳажмда ижро ишлари амалга оширилган бўлиб, фуқаролар, хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат манфаати йўлида катта миқдордаги маблағлар ундириб берилган. Жумладан, фуқаролар фойдасига 52 миллиард сўмдан ортиқ, давлат ва хўжалик субъектлари фойдасига эса бир неча юз миллиард сўм миқдоридаги маблағлар қайтарилган.

[gallery-24357]

Солиқ қарзлари, алимент, жарималар, иш ҳақи, банк тўловлари, коммунал хизматлар ҳамда бошқа турдаги ижро ҳужжатлари ижросини таъминлашда белгиланган вазифалар амалга оширилган.

Алимент масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Мутасаддилар томонидан алимент тўловчиларни иш билан таъминлаш, оилаларни яраштириш каби чоралар кўрилган. Бу борада аниқ ижобий натижалар қайд этилган.

Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига жавоб бериш, муаммоларни жойида ҳал этиш бўйича ҳам амалий ишлар олиб борилган.

Анжуманда оммавий ахборот воситалари вакиллари МИБ фаолияти билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган саволларга мутасаддилардан батафсил жавоб олди.

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (фото), ЎзА мухбирлари