Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқаролар Давлат хизматлари марказларидан қай даражада рози?
20:01 / 2022-05-20

Адлия вазирлиги, Европа иттифоқи ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг «Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматлари кўрсатишни яхшилаш ва бошқарув тизимини такомиллаштириш» лойиҳаси доирасида “PricyewaterhouseCoopers” халқаро компаниялар тармоғи томонидан Давлат хизматлари марказлари фаолияти ўрганилди.

“PricyewaterhouseCoopers” (PwC) консалтинг ва аудит соҳасида хизмат кўрсатувчи компаниядан бири бўлиб, 160 йилдан ортиқ вақт давомида фаолият кўрсатиб келади.

Компаниянинг бош қароргоҳи Лондонда жойлашган ва бугунги кунда дунёдаги энг йирик тўртта аудиторлик компанияларидан бири ҳисобланади.

Ўрганиш суҳбатлар, аноним сўровлар ва «сирли мижоз» мурожаатлари шаклида ўтказилиб, унга Давлат хизматлари марказларининг 100 дан ортиқ ходимлари ҳамда 200 га яқин респондентлар жалб этилди.

Олинган натижаларга кўра, 81 фоиз фойдаланувчилар Давлат хизматлари марказлари ходимларининг сифатли хизмат кўрсатишларига гувоҳ бўлганлигини, аксарият «сирли мижоз»лар эса навбат кутмасдан дарҳол маслаҳат олганликларини билдириб ўтган.

Кутишга тўғри келган ҳолатлар узоғи билан 15 дақиқани ташкил этганлиги қайд этилган.

Фуқароларнинг катта қисми, яъни 90 фоизи кўрсатилаётган хизматлардан қониқиш ҳосил қилиб, фаолиятни аъло баҳошган, дея хабар беради Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

ЎзА