Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқарога 22 миллиондан ортиқ маблағ ундириб берилди
11:54 / 2022-09-22

Мамлакатимизда қабул қилинаётган давлат дастурлари, амалга оширилаётган ислоҳотлар, ғоялар ва ташаббуслар халқимиз ҳаётини яхшилашга хизмат қилмоқда. Хусусан, ҳар бир фуқаро мурожаати давлат идоралари томонидан ўз вақтида кўриб чиқилиб, атрофлича кўмак берилмоқда.

Хусусан, Чортоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига “Ифтихор” МФЙ да  яшовчи фуқаро Т.Д «FUJOZE TEKS» МЧЖдан норози бўлиб ёзма мурожаат қолдирган.

Мурожаатга кўра, истеъмолчи Т.Дга «FUJOZE TEKS» МЧЖ билан 2022 йил 11 апрель кунги тузилган шартномага асосан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида зотли товуқлар хариди учун кредит ажратиш тартибига биноан 25 миллион сўм ажратилган. Аммо, фуқарога шартномада кўрсатилган 30 дона зотли товуқ ўрнига 10 дона зотли товуқ беришган. Бироқ олинган товуқларнинг барчаси нобут бўлган.  

Истеъмолчи  «FUJOZE TEKS» МЧЖ томонидан парандалар берилгандан сўнг амалий ёрдам кўрсатилмаганлиги ҳамда тавсиялар берилмаганлигидан норози бўлди. У товуқлар касаллиги сабабли қисқа вақтда нобут бўлганлиги, эндиликда у олган кредитидан ҳам самара ва фойда кўрмаганини айтиб, унга кўмак беришларини сўраган.  

Ушбу мурожаат Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро суди томонидан ўрганилиб чиқилди. Ўрганиш давомида Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 29-моддасига асосан «FUJOZE TEKS» МЧЖ дан фуқаро Т.Д фойдасига 22 миллион 600 минг сўм ундириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқарилди.  

 

Гулноза Бобоева,
ЎзА