Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқаро хонадонидан 1,5 килограммдан ортиқ гиёҳванд моддаси топилди
13:55 / 2021-02-03

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизматининг хабарига кўра, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш борасида Ғиждувон туманида ҳамкорликдаги тезкор рейд тадбири ўтказилди.

Тадбирда туманнинг Армечан маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро А.Б.нинг яшаш хонадонидан гиёҳванд моддаларнинг бир неча тури ноқонуний сақланаётгани аниқланди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси Эксперт криминалистика бўлимининг хулосасига кўра, целлофан пакет ва гугурт қутиларига алоҳида қадоқлаб солинган, соф вазни 1,625 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳванд моддаси, бундан ташқари, гугурт қутиларига жойланган каннабис ва кўкнор ўсимлиги уруғлари ҳамда қоғоз бўлагига думалоқ шаклда ўралган 1,01 граммга тенг “гашиш” гиёҳванд моддаси топилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Зариф КОМИЛОВ,  ЎзА